UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  2 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  5 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2

Рустам Ашурматов: "Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман"

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Қўқон-1912" билан бўлиб ўтган ўйинда ўзига яраша мураккабликларга дуч келдик. Шу сабаб ғалаба учун анча тер тўкишга мажбур бўлдик. Ўйин якунида Қўқон мухлисларининг мендан норози бўлганликлари гувоҳи бўлдим. Менимча, ўйин давомидаги кескин ҳаракатларим уларда нотўғри таассурот уйғотган. Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман. Аммо, танганинг иккинчи тарафи ҳам бор: футболчининг вазифаси жамоаси учун ҳаракат қилиш, бор маҳоратини кўрсатиш ва ғалабани таъминлаш. Мен ўз вазифамни адо этдим ва мухлислар буни тўғри тушунишларини, бу ҳолат учун мени авф этишларини илтимос қилар эдим. Мухлисларнинг фикрини доим ҳурмат қиламан, бундан кейин ҳам шундай бўлади, бунга ваъда бераман.

Бугунги ютуқларим замирида халқимнинг қўллаб-қувватлашлари, далдаси ётганини доим ич-ичимдан ҳис қиламан ва шу сабабдан ҳам мухлислар фикри мен учун доим аҳамиятли", - дейди Рустам Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика