UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Спорт ТВ" Ўзбекистон - Россия учрашувини жонли олиб беради  0 11:52“Трастбанк” жамоасини ким тўхтатади?  0 11:46Ибрагимович: "Тез орада майдонга қайтаман. Қайси клуб таркибида? Кўрамиз"  2 11:23Ўзбекистон - Россия. Ўйинга россиялик ҳамкасбларимиз ташриф буюришади   3 11:14Андреа Раноккия "Интер"га қайтади  0 10:54Европа лигаси финалининг энг яхши футболчиси - Андер Эррера  4 10:15ЕЧЛ 2017-2018. Гуруҳ босқичига чиққан 20та клуб номи маълум  21 10:14ОЧЛ–2017. Равшан Эрматов Япониядаги ўйинни бошқаради  1 09:55"Аякс" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркибларнинг умумий нархи қанча? ФОТО  9 09:54"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинида автомобиль ютиб олинг!  19 09:40Жозе Моуринью: «Учта соврин ва ЕЧЛга йўлланма, мен бахтлиман»  23 09:23«Ман Сити» МЮни табриклади  5 09:17“Қўқон-1912” – “Бухоро” превью  6 08:50«Арсенал» ва «Эвертон» Азар учун курашишмоқда  1 08:35МЮ Доннарумма учун 75 млн евро беришга тайёр  6

21 янв 12:44
Янгиликлар

Рустам Акрамов: "Ноябрда тайёргарлик бошланганида натижа бошқача бўларди"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммондаги иштироки етарлича эътирозларга сабаб бўлмоқда.
ЎФФ терма жамоалари техник директори, ёшларимиз билан Уммонга бирга бориб келган мутахассис Рустам Акрамовдан айнан шу мавзуда интервью олдик.

- Рустам ака, терма жамоамизнинг муваффақиятсиз иштирокини бевосита қатнашчи сифатида қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир нимаики гапирсам, ўқувчиларга баҳонадек туюлиши мумкин. Лекин айтар сўзларим факт ва буни инкор этиб бўлмайди. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида ўз якунига етади. Табиийки, қиш қуруқ ва совуқ келади. Бу пайтда аксарият футболчиларимиз таътилга чиқишади ва асосан январь ойидан машғулотларга қайтилади. Ўзи азалдан январь ойи биз учун ноқулай вақт бўлиб келган. Мен Уммонда ОФК вакиллари билан учрашувимиз чоғида ҳам бу ҳақда айтдим ва январь ойида мусобақа ўтказиб бўлмаслигини қайта-қайта таъкидладим. Кейин бу пайтда клублардан терма жамоага номзод футболчиларни ҳам олиб кетиш нотўғри. Шу масалада Саудия Арабистони футбол федерацияси ва мамлакат клублари ўртасида можаро ҳам юзага келди. Клублар ўз футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни исташмади. Федерация эса буни талаб қилди. Хуллас, охирида бир тўхтамга келишди. Бундай ҳолатлар бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилган. ОФК вакилларига қитъа чемпионатини апрель ойида ўтказиш энг мақбул вақт эканлигини айтдим...

- Шундай дейсиз-у, лекин миллий терма жамоамиз 2011 йилги Осиё Кубогига бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида муносиб тайёргарлик кўриб, якунда ижобий натижа қайд этганди. Буни ёддан чиқармадингизми?
- Тўғри, натижамиз ижобий бўлганди. Лекин мусобақадан кейин асосий таркибнинг бир неча нафар футболчилари жароҳат олиб, сафдан чиқишганди. Бир мусобақага бир ой давомида кучли босим остида тайёргарлик кўрасиз. Бу ўз натижасини беради, аммо март ва апрель ойларига бориб, ўша футболчиларда толиқиш аломатлари кўзга ташланиб қолади. Жароҳат олишга мойил бўлиб қолишади. Буни амалиётда ҳам кўрдик.

- Сизнингча, бош мураббий терма жамоани бошқаришга муносибми?

- Ҳа. Шахсан мен шундай деб ўйлайман. Шуҳрат менинг шогирдим ва мен унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Қолаверса, Евстафеев билан ҳам жуда яхши муносабатдалар. Ўзлари ҳам бу мусобақадан тўғри хулоса чиқариб олишгани аниқ. Энди ўйинларни кўрган бўлсангиз, уччала учрашувда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятни голга айлантира олмаслик панд берди. Лекин мутахассис сифатида бир нарсани тан оламан, ноябрь ойидан тайёргарликни бошлаганимизда натижа умуман бошқача бўларди. Уммондан соврин ўринлар ёки бирйўла кубок билан қайтармидик? Аммо бунинг ҳисобига футболчиларни йўқотардик. Ўз клубларига керак пайтда ярамай қолишарди.  

- Муваффақиятсизликдан хулоса чиқариладими?
- Албатта, хулоса чиқарамиз. Биз ОФКга бундай нуфуздаги мусобақаларни январь ойида ўтказмаслик бўйича расмий мурожаат билан чиқмоқчимиз.

Ҳали бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинади. Биз кўпроқ бу муҳокамани ЎФФ ҳамда Терма жамоалар маркази мутасаддилари қилишларини истардик. Чунки, биз таҳлил қилганимиздан фойда йўқ. Уммондаги Осиё чемпионати биз учун яхшигина сабоқ бўлиши лозим. Олдинда Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари кутиб турибди. Агар шу зайлда ишлашда ва муносабатда бўлишда давом этилса, натижа қандай кўринишда бўлиши кундек равшан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: