UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Италия. «Лацио» «Кальяри»га 3та гол урди  0 01:35Испания. "Реал Мадрид" "Эйбар"ни қийинчиликсиз таслим қилди  29 00:10Хитой. "Гуанчжоу Эвергранд" чемпион, "Шанхай СИПГ" вице-чемпион  4 23:37"Марсель" - ПСЖ. Бошланғич таркиблар маълум  4 23:30Украина. "Динамо Киев" - "Шахтер" учрашувида дуранг қайд этилди  0 23:24Кейн 9та ўйинда тўртта дубль қайд этди  6 23:19Тиаго Безерра: "Мақсадимиз сари олға юришда давом этамиз"  31 23:17"Лестер"нинг янги вақтинча бош мураббийини кўрдингизми? ФОТО  12 23:08Германия. «Вольфсбург» – «Хоффенхайм» 1:1  1 23:01"Тоттенхэм": Марадонадан кейин, Кобе Брайант! ФОТО  7 22:55Италия. «Ювентус» 10 киши бўлиб «Удинезе»ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди  12 22:50Сон Хен Мин - АПЛда энг кўп гол урган кореялик футболчи  14 22:43U-17 Жаҳон чемпионати. Ярим финалга қайси жамоалар чиққанини биласизми?   5 22:38"Реал Мадрид" - "Эйбар". Мезбонларнинг таркиби маълум  26 22:16Испания. «Атлетико» «Сельта»ни мағлуб этди  1

Рустам Абдуллаев: "Пахтакор"дек жамоа билан дуранг ўйнаш биз учун ижобий натижадир" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Пахтакор"дек жамоа билан дуранг ўйнаш биз учун ижобий натижадир"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.
- Албатта "Пахтакор"дек кучли жамоа билан дуранг ўйнашнинг ўзи биз учун ижобий натижадир. Бундан хурсандмиз. Бугун асосийси мухлислар уйларига хурсанд кайфиятда қайтди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун бор кучини берган холда ўйнаб ишқибозларимизни қувонтирди. Бундан  мен ҳам хурсанд бўлдим, - дея гап бошлади Рустам Абдуллаев.

-  Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" ҳозирда олий лига пешқадами бўлиб турибди. Бу жамоа қарши ўйин ҳар қандай жамоа учун қийин кечади. Футболчиларимиз дастлабки 20 дақиқани катта ҳаяжон остида ўтказишди. Бундай холат илгари биз футбол ўйнаган пайтларда ҳам учраб турарди. Чунки рақиб жамоанинг номи футболчиларни бироз чўчитади. Шу боис бугун йигитларга, уларнинг таркибида ҳам сизларга ўхшаган футболчилар ўйнаёди, ҳайиқмасдан, ортиқча ҳаяжонга берилмасдан ўйнанглар деб уқтирдим. Учрашув бошларида тўпни ўзида сақлаб турмасдан, манзилсиз тўп узатишлар учради. Лекин кейинроқ ҳаммаси изига тушди.

- Очиғини айтганда, бугун қарши ҳужум тактикаси остида ўйнашга қарор қилдик. Ҳимояни унутмаган холда, қарши ҳужумдан унумли фойдаланиш кераклигини футболчиларимга айтгандим.

- Жавоб ўйини олдидан нима дейишим мумкин? Бугун дастлабки ўйинни ўз майдонимизда ўтказдик. Дуранг қайд этганимизнинг асосий сабабларидан бири бу ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз бўлди. Қолаверса майдонимизнинг холати у қадар талаб даражасида эмас, ҳозирча. Жавоб ўйинини энди "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Албатта ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биламан жавоб ўйинида бизга осон бўлмайди. Лекин бу биздек биринчи лига жамоаси учун синов вазифасини ўтаб беради. Бу орқали ўйинчиларимиз ҳам маҳоратларини оширади. Мана бугун улар маълум миқдорда ўсишга эришди деб ҳисоблайман.

- Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз у қадар юқори бўлмаса-да, Тошкентда кечадиган баҳсда ижобий натижага эришиш ва шу орқали мухлисларимизни хурсанд этишга уринамиз. Асосий бўлимларда дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясига қадар етиб бора олсак, балки лотореяда омадимиз келиб қолар. Буни вақт кўрсатади.

- Олий лигага чиқамиз деб кафолат бермаган бўлардим. Лекин ҳаётда ҳамма нарсани иложи бор. Фақат бунинг учун чин дилдан ҳаракат қилиш керак бўлади. Раҳбарият томонидан элитага чиқиш вазифаси қўйилган экан, бу мақсад йўлида бор кучни ишга соламиз, - дейди Абдуллаев.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  184
Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор"...  162
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: