Руни "Манчестер Юнайтед"да қолади

Aslanov Jasurbek
22 фев 2017
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни жамоани тарк этмайди.

ОАВда Руни Хитой клубларининг бирига ўтишга рози бўлгани эълон қилинган эди.

Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи Хитойга ўтмайди. Форвард хизматларига "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Бейжин Гоан" қизиқиш билдирган. Хитойдаги трансфер ойнаси 28 февраль куни ёпилади.

"Манчестер Юнайтед" автоматик тарзда Руни билан шартномани бир йилга узайтириши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports