Румменигге: “Уни “Бавария”дан қўйиб юборганим учун узр сўрамоқчиман”

Eldor Akmurzayev
31 май 2022, 10:00
“Бавария” собиқ раҳбари Карл-Хайнц Румменигге Давид Алабанинг “Реал”га ўтгани ҳақида фикр билдирди.

Алаба ўтган ёз эркин агент сифатида мадридликлар сафига бориб қўшилди. У якунланган мавсум “қаймоқранглилар” либосида 46 баҳсда қатнашди ва 2+4 натижа кўрсатди.

“Давид Алабанинг кетганидан жуда афсусдаман. Бунинг учун узр сўрайман. У асосий ҳимоячи эди ва Ханс-Дитер Флик қўл остида қойилмақом мавсум ўтказди, “Бавария” Лиссабонда Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Унинг “Бавария”да йўқлиги сезилиб қолмоқда. Рости мен ҳозир шуни ҳис қиляпман”, дейди Румменигге.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild