
Сўнгги пайтларда Арьен Роббен ўзининг ажойиб спорт формасида. Жаҳон чемпионатида у нималарга қодир эканлигини кўрсатди. Роббенни тўхтатиб бўлмаяпти. Уни ҳеч бир ҳимоячи ушлаб қололмаяпти. Голландия - Испания учрашувида Серхио Рамос ҳам унга қаршилик қилолмади. Арьен ҳозирда шунчаки зўр ўйнамоқда.