

Олдинроқ польшалик фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи эканлиги ҳақидаги маълумотлар эълон қилинган эди.
"Биз унинг агенти билан бир неча маротаба музокара ўтказдик. "Бавария" Левандовскини сотмайди ва унинг шартномасини узайтиришга тайёр. Уни сотмаслигимиз аниқ. "Бавария" "Манчестер Сити" ёки ПСЖ каби маош тўлай олмайди. Баъзилар фақат пул учун йирик клубларни танлашади ва шу сабабли клуб бошқа соврин ютмайди" - дейди Румменигге.



