"Рубин" - "Бунёдкор". Мухлисларга ифторлик ташкил қилинади

Aslanov Jasurbek
20 апр 2021, 13:37
Хабарингиз бор, бугун Сoca Cola Ўзбекистон Кубоги ўйинлари старт олади.

Мусобақани "Е" гуруҳида бошлайдиган "Қалдирғочлар" 1-турда "Рубин"га қарши майдонга тушади. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган беллашув бугун соат 18:30да бошланади. "Бунёдкор" футбол клуби муборак Рамазон ойи муносабати билан халқимизни, барча мўмин-мусулмонларни табриклаб, қуйидагиларни маълум қилади. Бугунги ўйинни бевосита "Бунёдкор" стадионида томоша қилишни мақсад қилган ишқибозларга ифторлик учун егуликлар тарқатилади. Шунингдек, стадионимизда мухлисларга шом намозини ўқишлари учун намозхона ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 апрель куни тақвимга кўра ифторлик вақти 19:10да.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати.