

"Учрашув жуда қийин кечди. Биз ўйинда ҳаракатимизни сақлаб қолиш учун катта куч сарфладик. Тўғриси, ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлагандик. Рақиб кучидан келиб чиқиб айтсак, дуранг ҳам адолатли дейиш мумкин.

Биз Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. Турдан турга ўйинларимиз ва натижаларимиз ижобий томонга ўзгармоқда. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, Суперлигада қолиш имкониятимизни яхшилашга интиламиз.
Тўғриси, мавсум якунига қадар нечта гол уриш борасида ўйлаганимча йўқ. Асосий эътиборимни жамоага ғалаба қозонишига қаратганман. Бизни осон бўлмаган учрашувлар кутмоқда", – деб сўзини якунлади Санчес.



