РПЛ трансляциясини қўлга киритган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор!

Eldor Akmurzayev
19 июн 2020, 20:25
Спорт24 манбасига кўра, РПЛ ўйинлари Собиқ Иттифоқнинг бир нечта давлатларида трансляция қилинади.

Жумладан, улар қаторида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Украина борлиги хабар қилинган.

Манбага кўра, чемпионат рестартидан ўрин олган ўйинларни биринчи бўлиб Қозоғистоннинг Q SPORT канали кўрсатади.

Қайд этилишича, мусобақанинг телевизион ҳуқуқини Испания, Кипр ва Болқон мамлакатлари ҳам қўлга киритган.

P.S. Россия чемпионатини Ўзбекистоннинг қайси канали намойиш этишини яқин орада хабар берамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›