UZ

Сўнгги янгиликлар

07:14"Милан" ва Жиру янги шартнома масаласида келишиб олди  0 00:45МЮ Рэшфорд билан узоқ муддатли шартнома бўйича тезроқ келишувга эришиш ниятида  1 00:22"Челси" ёзда бирданига саккиз футболчисидан қутилмоқчи  2 23:59Денис Коростиченко: "Балки, Неъматулла Қуттибоев ҳақдир, аммо биз ғалабага эришиб бўлдик"  1 23:39"Андижон-SGS" "Хоразм"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:18Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"  3 22:57Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер АПЛ шон-шуҳрати залига киритилди  7 22:27Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"  0 21:45"Болтон" "Барселона" устидан ФИФАга арз қилди. Клуб Алонсонинг трансферидан ўз улушини талаб қилмоқда  5 21:23Про лига. "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Динамо" ғалабага эришишди. Эртага яна битта ўйин бор  4 21:09Olamsport: Саидёқуб UFC собиқ жангчисига қарши, Тошкентдаги катта шахмат турнири якунланди ва бошқа хабарлар  0 20:56Бир нечта жамоалар оммавий савдолар орқали сотилади. Рўйхатда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва бошқа клублар бор  52 20:35Расман: ФИФА Индонезияни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди  39 20:10Ўзбекистон терма жамоаси шифокори самолётда 90 ёшли инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди  5 19:49Месси "Барселона"га қайтиш учун маоши камайишига тайёр  10

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Насаф" - АГМК учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашганига йигитлардан миннатдорман. Аммо ғалаба қозона олмадик. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчидан, ҳакамликдан қониқмадик. Асосан икки вазиятда - Маркога жароҳат етказилган пайтда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кўплаб баҳсларга бой бўлган 11 метрлик жарима тўпи. Фикримча, олиб келинган ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди. Чунки асосий қарорни инсонийлик фактори ҳал қилмоқда.

- Ҳакамга қарши протест ёзилдими?

- Бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бундай ҳолатдан биз илк марта жабр кўрмаяпмиз. "Олимпик" билан ўйинда чизиқдан ўтган тўпни ҳам ҳисоблашмади. Улар бу ҳолат бизга яхши кўринмади дейишди. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам гол ўтказиб юборган вазиятимизда қўполлик бўлганди. Бу баҳонамаску, шунчаки ВАР орқали ривожланмаслигимизни билдим.

- Легионерларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз легионерларни рақобат учун таклиф қилганмиз. Бизда асосий таркиб бор. Улар ушбу футболчиларга рақобат қилиши керак. Шунинг учун уларни жамоага таклиф қилганмиз. Агарда улар тайёр бўлмаса, ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика