Рўзиқул Бердиев: "Тенг ўйинда дуранг қайд этилди"

Narzulla Saydullayev
24 мар 2014, 18:20
Бугун олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугунги ўйин яхши кечди. Тенг кучли икки клубнинг ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди. Жамоалар биттадан имкониятдан унумли фойдаланишди. "Локомотив"ни яхши ўрганган эдик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Жароҳат олган ярим ҳимоячимиз Шоҳруҳ Гадоев айни пайтда Москвада даволанмоқда. У Яқин орада сафга қайтади.

- Очиғини айтганда, учрашувдаги ҳакамликни муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Алишер Юсуповга кам имконият бераётганимнинг сабаби у жароҳат туфайли иккинчи йиғинда қатнашмади. Индивидуал тарзда шуғулланди. Секин-аста ўз спорт формасини яхшилаб бормоқда. Бундан ташқари унинг ўрнида Шуҳрат Муҳаммадиев ўйнамоқда. Юсуповни охирида туширганимнинг боиси кучли зарбаси борлигини кўпчилик билади. Жарима тўплари бўлиб қолса уни фойдаси тегишига умид қилдим.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›