UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Рўзиқул Бердиев: "Рақиблар бизга юқори баҳо беришмоқда ва фақат ҳимоявий футбол ўйнашмоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рақиблар бизга юқори баҳо беришмоқда ва фақат ҳимоявий футбол ўйнашмоқда"

"Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида ўтган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Бугун рақиб дарвозаси томон 20га яқин зарба бердик, ғалабага эришиш учун вазиятлар ҳам ярата олдик. Аммо сўнгги нуқтани қўйиш, ҳужумларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин бир томондан қониқтирди, аммо футболда натижа биринчи ўринда.  Рақиблар бизга юқори баҳо берган ҳолда фақат ҳимоявий ўйин танлашмоқда. Шунга қарамай вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Тўғри очко кўп йўқотаяпмиз. Йигитлар ғалаба учун охиригача курашишди. Уларни нимадирда айблаб бўлмайди.

- Рестартдан кейин кетма-кет учта дуранг қайд этилди. "Насаф" дурангчи жамоага айланиб қолмадими?
- Йўқ. Тўғри дуранг ўйнаяпмиз, аммо кўрган бўлсанглар мана шу учала ўйинда рақиблардан устунлик қилдик.

- Дилшод Раҳматуллаев охирги икки ўйинда барвақт захирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Йўқ, унинг тажрибаси бор. Унга ишонамиз. Баъзида ўз ўйинчисини йўқотиб, ҳужумга берилиб кетаётгани учун схемамизни ўзгартирдик ва алмаштирдик.

- Станоевич бурчак тўпини амалга оширмоқда. У бўйдор, бурчак тўпини амалга оширмай жарима майдони ичида кўпроқ фойдали бўлади деб ўйламайсизми?
- Маркони бош билан юқори савияда ўйнай олишини кўрмадим. Лекин жарима тўпларини яхши узатиб беради.

- Дилшод Саитов қачон сафга қайтади?
- Жароҳатидан деярли қутулди, ўйлашимча кейинги турларда майдонга тушади.

- Африкалик футболчининг тақдири нима бўлди?
- Файсал Траоре бизга тегишли футболчи ва "Динамо" сафида қайдномадан ўтганди. Бироқ яқинда Самарқанд клуби ижара шартномасини бекор қилди. Биз фақат трансфер ойнаси очилганидан кейин уни рўйхатдан ўтказа оламиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика