UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  1 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Рўзиқул Бердиев: “Йигитларимиз ўйинга тайёр” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Йигитларимиз ўйинга тайёр”

Бугун ўтказилган ўйинолди матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” бош мураббийи жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этишди.
-Эртага шиддатли ва муросасиз беллашувга гувоҳ бўламиз, -дея гап бошлади “Насаф” устози. – Чунки ҳар иккала жамоанинг ҳам мақсади ғалаба қозониш. “Ал Жаиш” Қатарнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу боис ўйин осон кечмаслигини ҳис қилиб турибмиз.  Биз ушбу ўйинга қадар Туркия ва БААга ўқув-йиғин машғулотларини олиб бордик. Ўйлайманки, эртанги ўйинга жамоамиз ҳар томонлама тайёр. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

 -Плей офф ўйинининг битта учрашувдан иборат эканлигини ҳисобга олсак ўйин 90 дақиқадан кўпроқ давом этиши мумкин…
-Албатта буни ҳам ҳисобга олганмиз. Шу боис йиғинларда жисмоний тайёргарликка асосий эътиборни қаратдик. Футболчиларимиз бу каби вазиятларга ҳам тайёр.

-Таркибда йўқотишлар йўқми?
-Жамоамизнинг етакчи футболчиси, мамлакат терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Гадоев жароҳати боис ҳозир биз билан бирга эмас. Шунингдек, яна бир ҳимоячимиз Алишер Юсупов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Қатарга келолмади. Қолган барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Улар биз билан Доҳага келган.

 Артур Геворкян: -Эртага янги мавсумнинг илк расмий учрашувини ўтказами ва б уўйиннинг аҳамиятини ҳис қилиб турибмиз. Рақибнинг кучини биламиз. Мақсадимиз яхши ўйин кўрсатиб мақсадга эришиш.

 -Плей-офф ўйини бир учрашувдан иборат эканлиги ва уни сафарда ўтказиш қийинчилик туғдирмайдими?

-Биз биринчи марта сафарда ўйин ўтказаётганимиз йўқ. Шу сабабли мураббий кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳаяжонланмасдан бирчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика