

Ижтимоий тармоқларда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ишдан кетгани бўйича маълумотлар пайдо бўлди. Журналист Шаҳбоз Беғамов бу борада клуб раҳбарияти билан боғланиб, маълумотларни маълум қилди.
«Насаф»да ҳаммаси ўша-ўша ҳолатда қолади. Бугунги учрашувда муроса қилинган ва ҳеч бир томоннинг истеъфоси ҳақида гап-сўз ҳам бормаган. Муаммоларни биргалашиб ечиш масаласида маслаҳатлашишган.
Бердиев ва Кучеренко «Насаф»да биргаликда ишлашда давом этади", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Шу боисдан айтишимиз мумкинки, "Насаф"да истеъфо рўй бермаган.



