
"Мен ўз ишимда қолишимга кафолат бера олмайман. Хар қандай клуб мураббийи ўз жойида қолиши учун ғалабаларга ва юқори натижаларга эришиши керак. Клуб раҳбарлари билан муносабатим яхши. Аммо хар қандай ҳолатда ҳам натижага эришиш лозим.
Раҳбарлар, президент ва ижрочи директор ўйинимиздаги ўсишни кўриши керак. Сўнгги ўйларни ҳисобга олмасак, биз яхши ривожланаётган эдик. Жамоа ижобий натижаларга эриша бошласа, шундагина раҳбарлар мени қўллайди. Ҳозирда босимни ҳис қиляпман ва бу табиий" - дейди Рожерс.