Рожерио Сени Гиггзнинг рекордини такрорлади

Aziz Tukhtamuradov
28 окт 2014
Бразилиянинг "Сан-Паулу" жамоаси дарвозабони Рожерио Сени бир жамоа сафида ғалаба қозониш бўйича янги рекорд ўрнатди.
У душанба куни "Гойяс" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Ушбу ғалаба дарвозабоннинг "Сан-Паулу"  сафидаги 590-ғалабаси бўлди. Посбон МЮнинг собиқ футболчиси, 589та ғалаба билан рекорд ўрнатган Райан Гиггзнинг натижасини янгилади.

Сени шунингдек, дарвозабонлар орасида ҳам тўпурар ҳисобланади. У рақиблари дарвозасига 123 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru