Ройс "Бавария"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин

Aslanov Jasurbek
20 мар 2017, 13:45
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Марко Ройс "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган Бундеслиганинг 28-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчи жорий ҳафта индивидуал машғулотларни бошлайди. Ройс "Байер"га қарши Германия чемпионатининг 23-турида баҳсни охиригача етказа олмаган эди.

"Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги ўйин 8 апрель куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ruhr Nachrichten