"Ростов" япониялик футболчини таркибдан четлатди

19 фев 2021, 21:12
Хабарингиз бор, "Ростов" жамоаси 2020 йилнинг ёзида "Токио" жамоаси ярим ҳимоячиси Кэнто Хашимотони харид қилган эди.

Япониялик футболчи бугунги кунга қадар рус клуби сафида 13 ўйин ўтказиб, 5 та гол уришга улгурган. Айни пайтда Хашимото жароҳатини даволаш билан банд. "Ростов" ярим ҳимоячини хорижлик футболчилар чеклови билан боғлиқ техник сабабларга кўра РПЛ учун қайдномадан чиқариб ташлаган.

Ўхшаш янгиликлар