«Ростов» Шомуродов номидаги «шапка»лар сотувини йўлга қўймоқда

Narzulla Saydullayev
6 май 2019, 08:32
«Ростов» клуб логотипи туширилган чўмилиш шапкаларини сотувини йўлга қўйди.

Ушбу маҳсулот «Элдорнинг омадли шапкалари» номини олди.

«Бу шапкаларда сизни тўхтатиб бўлмайди, сизнинг бошингиз эса энг қийин вазиятларда барчасини ҳал қилади!» – деб ёзади «Ростов»нинг твиттердаги расмий саҳифаси.

«Ростов» Россия чемпионаининг 27-турида «Краснодар»га қарши ўйиннинг 89-дақиқасида мағлубиятдан қутулиб қолди. Ушбу голни ўзбекистонлик Элдор Шомуродов боши билан урди.

Ушбу вазиятда ҳужумчининг бошида чўмилиш шапкаси бор эди. 79-дақиқада рақиб вакили Александр Мартинович билан тўқнашувдан сўнг шифокорлар Шомуродовга шапка кийдиришга қарор қилишганди.




Видео. Элдор Шомуродовнинг "Краснодар"га урган ажойиб голи

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/rostovfc