"Ростов": "Милевский? Бизда Шомуродовдек ҳужумчи бор"

Alisher
30 июл 2019, 17:05
"Ростов" Евгений Савинга жавоб қайтарди.

Собиқ футболчи, айни дамда бошловчилик қилаётган Евгений Савин "КраСава" кўрсатувининг навбатдаги сонида Беларуснинг "Динамо Брест" клуби ҳужумчиси Артём Милевский хизматларини "Ростов" клубига таклиф қилди.

Аммо, "Ростов" "Twitter"и Савинга ажойиб тарзда жавоб берди. Клуб FIFA ўйинидаги кўрсаткичлар орқали жамоада ажойиб ҳужумчи борлигини унга кўрсатиб берган.

"Таклиф учун раҳмат, Савин, аммо бизда аллақачон ҳужумчи бор", - дейилади "Ростов"нинг расмий "Twitter" саҳифасида.

Бу ерда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов барча кўрсаткичлар энг юқори даражада, Милевский эса аксинча жуда паст рейтингга эгалигини кўриш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/rostovfc