Россиялик кипер "Будё-Глимт"га қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
22 мар 2023
Голкипер Никита Хайкин "Будё-Глимт" жамоасига қайтди.

Аввалроқ футболчи эркин агент сифатида "Бристоль Сити" сафига бориб қўшилганди. Футболчи Чемпионшип вакили билан мавсум охирига қадар мўлжалланган шартномани бекор қилди. Норвегия клуби сафида россиялик посбон 2019 - 2022 йиллар давомида ҳаракат қилганди. Хайкиннинг жамоа билан янги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: bcfc.co.uk