Россия кубоги. "Торпедо" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди, Эркинов захирадан майдонга туширилди

Оқил Абдубарноев
14 сен 2022, 19:13
Россия кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сочи" — "Торпедо" учрашуви якунланди.

Москваликлар ушбу мавсумдаги илк ғалабасини Сочида тантана қилишди. Қолаверса, жамоанинг 7 ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига чек қўйилди. Меҳмонлар таркибида Давид Караев, Игорь Лебеденко ва Александр Рязанцев киритган тўпга мезбонлардан Амир Батирев жавоб қайтарди.

Мазкур баҳсда "Торпедо"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов 46-дақиқада захирадан майдонга туширилди.


Сочи – Торпедо 1:3 (1:0, 0:3)

Голлар: 1:0 – 20 Батирев, 1:1 – 54 Караев, 1:2 – 60 Лебеденко, 1:3 – 75 Рязанцев.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›