UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59"Манчестер Юнайтед"га янги қон керак  9 15:57Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясидан 2-лига учун супер мусобақа!  0 15:44Расман: "Ростов" ҳужумчиси жамоадан кетди  10 15:26Элдор Бойматов эркин агентга айланди  1 15:20Мане: "АПЛ ва Чемпионлар Лигасини ютишни хоҳлаймиз"  3 14:55Баҳодир Аҳмедов: "Бокудаги икки баҳсда кўрсатган ўйинимиз мени қувонтирди"  4 14:54"Бавария" "Лейпциг" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  1 14:30Виллиан Жозе ўзини "Тоттенхэм"га қўйиб юборишларини сўради  4 14:25"Навбаҳор": Кўрикдаги барча легионерларга жавоб берилди  58 14:01"Челси" Кепага ўринбосар изламоқда  13 13:37Дуглас Коста "Бавария"га қайтиши мумкин  5 13:22Eplmanager.com: Янги "The TOP-3" совринли лигаси старт олмоқда, бош соврин - Apple MacBook Air  2 13:15Olamsport: Бокс бўйича лицензион турнир расман бекор қилинди, Хабиб Фергюсонга муносиб жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  1 13:12Себальос "Арсенал"да қоладими?  3 13:05Ғуломҳайдар Ғуломов: "Тезкор гол фойдамизга ишлади"  7

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди Янгиликлар

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Андижон футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, Россия Кубоги соҳиби Вагиз Галиулин 32 ёшга қадам қўйди. Бугунги қаҳрамонимиз профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил "Андижон" жамоасида бошлаган. 2006 йилда "Рубин" клубига кўчиб ўтган. Кейинчалик Россиянинг бошқа клублари - "Сибирь", "Нефтехимик", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда эса қуйи дивизион жамоаси "Нефтехимик"да тўп тепмоқда. Вагиз "Тосно" билан бирга Россия Кубогида зафар қучган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган. 2011 йилда Осиё Кубогида жамоамиз билан бирга 4-ўринни эгаллаган. 

- Ўзимни иродали инсон деб биламан. Болалик чоғимдаёқ ана шундай характерга эга бўлганман. Мен туғилганимда онам вафот этганлар. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга борардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борганман. Ёшлик чоғимдан мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир, - дея ёшликдаги қийинчиликларни эслайди Галиулин.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини нишонлаётган Вагиз Галиулинни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Балки, қачонлардир у яна Андижонга, Ўзбекистонга қайтар. Мураббий сифатида кўп йиллик тажрибаларини ёш авлодга улашар, биз бунга чин дилдан умид қилиб қоламиз. У "Рубин"да туркманистонлик машҳур мутахассис Қурбон Бердиев қўл остида бир неча мавсум ўйнаган. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

   
26 окт 15:24:11
BVB LIVERPOOL
Ие асакалик братишкаю узи ёшлигидан яхши боледи омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг