UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  26 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Россия. 2-тур. "Спартак" ғалаба қозонди, "Ростов" - "Краснодар" 2:2 Янгиликлар

Россия. 2-тур. "Спартак" ғалаба қозонди, "Ростов" - "Краснодар" 2:2

Россия премьер лигасида 2-турнинг бугунга белгиланган иккита ўйини якунланди.
Премьер лигага қайтишини ЦСКА билан дуранг билан нишонлаган “Урал” бу турда ўз уйида “Спартак”ка ютқазиб қўйди. 51-дақиқада Макгиди ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқада айнан Макгидининг пасидан сўнг Эменике ўйинга нуқта қўйди – 0:2. 

"Ростов" ва "Краснодар" ўртасида бўлиб ўтган ўйинда томошабинлар тўртта гол гувоҳига айланишди. 15-дақиқада меҳмонлар вакили Марсиу ҳисобни очди - 0:1. Икки дақиқа ўтгач Шешуковнинг пасидан сўнг Клачев ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Артём Дзюба пенальтидан "Ростов"ни олдинга олиб чиқди - 2:1. Бу вазиятда Гацканга нисбатан қўполлик ишлатилган эди. 89-дақиқада Вандерсоннинг кучли зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди - 2:2. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.

Урал – Спартак 0:2 (0:0, 0:2)
21 июль, «Марказий»
Голлар:
0:1 – 51 Макгиди, 0:2 – 90 Эменике.
Урал – Помазан, Гогниев, Тумасян, Вьештица, Горбанец, Шаницин, Сапета (Ерохин, 46), Бочков, Сафрониди, Манучарян (Лунгу, 79), Саркисов (Сердеров, 73).
Спартак – Песьяков, Паршивлюк, Боккетти, Бризгалов, Д.Комбаров, Хурадо, Тино Коста, Глушаков, Кариока (Чельстрем, 86), Яковлев (Макгиди, 38), Мовсисян (Эменике, 63). 
Огоҳлантиришлар: Яковлев (18), Вьештица (72), Шаницин (89).

Ростов – Краснодар 2:2 (1:1, 1:1)
21 июль, «Олимп-2»
Голлар:
0:1 – 15 Марсиу, 1:1 – 17 Калачев, 2:1 – 49, пенальти Дзюба, 2:2 – 88 Вандерсон.
Ростов – Плетикоса, Лоло, Дьяков, Салата, Агаларов, Шешуков, Гацкан, Калачев (Милич, 77), Канга (Ананидзе, 67), Полоз, Дзюба.
Краснодар – Фильцов, В.Калешин, Енджейчик, Мартинович, Смольников, Газинский, Марсиу (Шипицин, 80), Перейра (Пиццелли, 84), Петров (Лаборде, 68), Жоаозиньо, Вандерсон. 
Огоҳлантиришлар: Дьяков (12), Плетикоса (15), Гацкан (29), Енджейчик (49), Салата (54), Калачев (74), Вандерсон (88), В.Калешин (90), Пиццелли (90).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика