⭐️ Роналдунинг “Ал Насср”даги дебюти Машарипов майдонга қайтадиган вақтда юз бериши мумкин. Ҳозирда жамоада 9 легионер бор

Eldor Akmurzayev
2 янв 2023, 08:55
Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов қаторасига уч ўйиндан бери “Ал Насср”нинг қайдномасидан ўрин олмаётгани ҳақида хабар бергандик.

Машариповнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасидаги жонли эфир вақтида кейинги ўйинда майдонга қайтишини айтиб ўтди. Риёдликларни 5 январь куни (20:00) Саудия Арабистони чемпионати 12-тури доирасида ўз майдонида “Ал Таи”га қарши баҳс кутмоқда.

“Besoccer” манбасига кўра, Криштиану Роналду мазкур баҳсда янги жамоасидаги дебютини ўтказиши кутилмоқда. Ҳозирда "Ал Насср"да легионерлар сони 9 нафарга етди. Мусобақа регламентидаги лимит эса 8 нафар хорижлик футболчига мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia