UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Элдор Шомуродов "Ростов" билан янги шартномага имзо чекди  24 18:59“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар  0 18:53Жасур Жалолиддинов: “Абрамов ҳеч қандай рақибдан қўрқмайди”  21 18:41"Реал" ва "Тоттенхэм" Бэйл бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Шпорлар" 30 млн евро тўлашга тайёр  3 18:34"Бунёдкор" - "Ал Завра" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  8 18:25"Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси иштирокчилари маълум бўлди  3 18:24"Ювентус" "Рома"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  6 18:11Olamsport: Хитойдаги лицензион мусобақа бекор қилиниши мумкин, Емельяненко 7 суткага қамалди ва бошқа хабарлар  2 18:08U-23 Осиё чемпионати. Ярим финалдаги аламли мағлубиятдан ГАЛЕРЕЯ  36 17:55Саад Али Ал Шеҳри: “Биз экстра-таймга тайёрланаётган эдик”  76 17:51Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз”  271 17:43"Манчестер Юнайтед" 16 ёшли футболчи учун 30 миллион фунт таклиф қилди  12 17:22Карикатура: Обамеянг "Барселона"га ўтиши мумкин, Ляказетт эса...  37 17:09Саудия Арабистонидан енгилдик, энди бор эътиборимизни 3-ўрин учун ўйинга қаратамиз  1182 16:46Вадим Абрамов: "Анъанани давом эттиришни ва гуруҳ босқичига чиқишга умид қиламиз"  43

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 25 ёшга тўлди Янгиликлар

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 25 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи, "Навбаҳор" жамоасининг тўлақонли ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ўз туғилган кунини нишонламоқда. Икки клуб ўртасида роса талаш бўлиб, охири олти ойлик мажбурий таътилга маҳкум қилинган футболчи бугун 25 ёшга тўлди. 

Ёдингизда бўлса, "Навбаҳор" футболчиси қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида икки клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланган, бунинг натижасида ЎФА Турғунбоевни 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди. Шу йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан четда бўлган бугунги қаҳрамонимиз яна катта футболга қайтдию, лекин барибир ярим йиллик футболсиз ҳаёт унинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки клубнинг хатоси туфайли ўтган мавсум кашфиётига айланган футболчининг фаолияти издан чиқди. 

Майли, бўлар иш бўлиб ўтди. Муҳими, бу каби ғалати ишлар энди бошқа футболчиларимиз билан такрорланмасин. Азиз Турғунбоев бу мавсум бўлмаса, кейингиларида албатта яна ўз сўзини айтади. Ярим ҳимоячи яна аввалгидек голлар ура бошлайди, жамоасини ғалабалар сари етаклайди. 

Ташқи кўринишидан Роналдуга ўхшаб кетадиган Турғунбоев айнан Криштиануга мухлислик қилади. Лекин чапақай бўлгани учунми, ҳаракатлари, жарима зарбаларидан киритаётган голлари португалиялик юлдуздан кўра Лионель Мессига ўхшайди. Унинг кейинги фаолияти ҳам дунё футболи юлдузлариникидек бўлиб қолсин. Биз "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисига номлари тилга олинган футболчиларнинг йўлини тилаймиз ва бугунги таваллуд айём муборак бўлсин, дея ният билдирамиз. Бу тилакларга "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли фидоий мухлислари ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Дарвоқе, бугун "Навбаҳор" Суперлиганинг 21-турини ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади. Азизбекка ўз туғилган кунида дарвозани ишғол қилиб, жамоасига ғалабани тортиқ этиш насиб қилсин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мезбонлар томонидан рақиб дарвозаси ишғол қилинса, у албатта Турғунбоевга бағишланади ва нишонланади. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг