

"Депортиво"га қарши учрашувда португалиялик форвард юзидан жароҳат олган эди.
"Ўйинлар вақтида одатда рақиблар менга зарба беришади, чунки уларнинг иши мени тўхтатиш. "Депортиво" билан учрашувда шунчаки омадим келмади. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳаммаси жойида, аввалгидек чиройлиман, кўзларим ҳам аъло даражада. Муаммо йўқ" - дейди Роналду.
"Валенсия" - "Реал" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.



