Роналду Туринни тарк этди

Sherzod Nurmatov
10 мар 2020
"Ювентус" етакчиси Криштиану Роналду Португалияга учиб кетди.

Ҳужумчи 3 март куни инсультни ўз бошидан ўтказган 65 ёшли онасининг олдига қайтди. 35 ёшли Роналду хусусий самолётда 9 март куни Португалияга учиб кетди. Хабарларга кўра, унинг тўртала фарзанди ҳам ўйинчи билан бирга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия Бош вазири Жузеппе Конте Италияда барча спорт тадбирлари тўхтатилганини эълон қилган эди. Коронавируснинг мамлакатда тарқалиши давом этмоқда.

26 турдан сўнг, "Ювентус" А Серияда рейтингини бошқариб турибди. Туринликлар 17 март куни ўз майдонларида Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилишлари керак эди.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Jornal Madeira