Роналду терма жамоаси сафида 4 ўйиндан бери гол уролмаяпти

28 мар 2021, 08:56
ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Португалия термаси сафарда Сербия билан (2:2) жанговар дурангга имзо чекди.

Беллашувда португаллар ҳужумчиси Криштиану Роналду фойдали ҳаракатни амалга ошира олмади. У “гол+пас” тизимида терма жамоаси таркибидаги сўнгги тўртта учрашув бирорта ҳам фойдали ишни амалга оширгани йўқ. Сербиядан олдинроқ Франция (0:1), Хорватия (3:2), Озарбайжон (1:0) термаларига қарши беллашувларда ҳам Критштану рақиблари дарвозасига гол ҳам уролмади, шерикларига голли узатмани ҳам ошириб бера олгани йўқ. Бу беллашувларнинг барчасида у 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Криштиану терма жамоаси сафида сўнгги марта 11 ноябрь куни  - Андоррага (7:0) қарши баҳсда гол уриб, голли узатмани амалга оширганди.

“Ювентус” таркибида ҳужумчи А Сериянинг 24 та учрашувида 23 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›