Роналду Суаресни "Ювентус"да кутмоқда

Mirjalol Normatov
30 авг 2020, 00:50
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Ювентус"га ўтиши мумкин.

"Corriere della Sera" хабарига кўра, "кекса синьора" раҳбариятига ҳужумчи Криштиану Роналду 33 ёшли форвардни трансфер қилиш таклифи билан чиққан.

Криштиану Суарезни айни дамдаги энг яхши ҳужумчилардан бири деб ҳисоблайди ва у орқали жамоанинг ЕЧЛда соврин олиш имконияти кескин ошади. Уругвайликнинг ушбу ёзда жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурган. У Рональд Куманнинг режаларига кирмаяпти.

Якунланган мавсумда Суарез "Барса" таркибида чемпионатнинг 28 ўйинида қатнашди ва 16 гол ҳамда 8 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere della Sera