Роналду: "Месси? Мен бошқа футболчилар билан курашмаганман"

Aslanov Jasurbek
19 июл 2018
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" форварди Лионель Месси билан кураш ҳақида фикр билдирди.

"Месси? Мен ҳеч қачон бошқа футболчилар билан курашмаганман - бу футболдаги тасаввурларимга тўғри келмайди. "Ювентус" ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ва барқарорликка эришишга интилади. "Наполи" ва "Милан" футболчилари ўз клуби шарафини ҳимоя қилишади, мавсум охирида ким яхшироқ эканлигини кўрамиз" - дейди Роналду.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: O Jogo