

Ўйин 2:0 ҳисобида Турин жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Голларга Аарон Рэмси ва Пауло Дибалалар муаллифлик қилишди.
"Альянц Арена"даги баҳс коронавирус туфайли мухлисларсиз ўтди.

Ўйинни фақат стадион ходимлари аренадан томоша қилишди. Аммо "Ювентус" форварди Криштиану Роналду бундан хафа бўлмади ва ажойиб йўл билан ўзининг ва бошқаларнинг кайфиятини кўтаришга уринди. Португалиялик форвард автобусидан тушиб, йўлак олдидаги "кўринмас мухлислар"га беш ташлади.

Бундан ташқари, футболчи машғулотлар пайтида аренадаги "арвоҳ томошабинлар"га миннатдорчилик сифатида қарсак чалиб қўйди.




