Роналду клублар миқёсида 1000-ўйинини ўтказди

Omonjon To`xtamirzayev
15 фев 2024, 13:01
"Ал Насср" Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки учрашувида "Ал Фейха"ни мағлубиятга учратди (1:0).

Учршувдаги ягона голни айнан Криштиану Роналду уришга муваффақ бўлди. Португалиялик шу куни клублар миқёсидаги 1000-учрашувида майдонга тушди. Умумий ҳисобда миллий чемпионатлар доирасида 685 учрашувда, Кубок баҳсларида 98 марта ва 217 бор халқаро мусобақалар беллашувларида майдонга тушган.

Роналду 1000 ва ундан кўп ўйинда иштирок этган 7-футболчи ҳисобланади. Ушбу рўйхатда Рожерио Сени етакчилик (1209) қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports