Роналду Кака билан учрашди
05 сен 2022 19:10
Янгиликлар
Роналду Кака билан учрашди
"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал" учрашувига бразилиялик собиқ футболчи Кака ташриф буюрди.
Учрашувда "қизил иблислар" Рэшфорднинг дубли ҳамда Антонининг голлари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бразилиялик собиқ футболчи, 2007-йилги "Олтин тўп" соҳиби Рикардо Кака "Олд Траффорд"га мазкур учрашувни томоша қилиш учун ташриф буюрди. Кака "Реал"даги собиқ жамоадоши Криштиану Роналду, шунингдек, ватандошлари Каземиро, Антони, шунингдек, "Арсенал" таркибидаги Жезус, Габриэль, Виейра каби футболчилар билан учрашиб, улар билан суратга тушган.



Кака Роналду билан тушган суратни Инстаграмдаги саҳифасига жойлаб, "Сени кўрганимдан ҳамиша хурсандман" дея изоҳ қолдирган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар