Роналду Али Даининг рекордига яқинлашишда давом этмоқда

Португалия терма жамоаси сардори Евро-2020 саралашидан ўрин олган Люксембургга қарши баҳсда (3:0) 1 та гол уришга эришди.

Бу Роналду учун терма жамоадаги фаолиятида урилган 94-гол бўлди. Ушбу натижа дунё футболида терма жамоалар футболчилари орасидаги иккинчи энг яхши натижа бўлиб турибди. Мутлақ рекорд ҳозирча Эрон сафида 109 та гол урган Али Даига тегишли.


Манба: Opta