Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
5 фев 2026, 23:19
Криштиану Роналду "Ал Насср"нинг яна бир ўйинини ўтказиб юборади.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал Иттиҳод"га қарши ўтадиган эртанги баҳсда иштирок этмайди.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, футболчи ҳалигача Саудия Арабистони Суверен фонди бир қанча клубларни бошқаришидан мамнун эмас. Роналдунинг жароҳати йўқ, кеча у жамоа билан машғулот олиб борган.

Бироқ инсайдернинг ёзишича, бугун 41 ёшга кирган футболчи шартномасини бекор қилиб, бошқа жамоага ўтишига ҳулоса қилмаслигини сўраган.

Олдинроқ Саудия Арабистони Суверен фонди Роналдунинг "Ал Насср" чемпион бўлишига ҳалақит қилмоқда, деб ҳисоблаётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano