

Bugatti'нинг La Voiture Noire номли автомобили «Ювентус» форвардига 11 млн. еврога тушган. Автомобиль двигатели 1500 от кучини ташкил қилади. У тезлигини 420 км/соат гача ошира олади. Бироқ, Роналду ушбу автони яқин орада қўлга кирита олмайди. Сабаби, компания мутахасислари унинг техник жиҳатлари устида иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, La Voiture Noire 2021-йилда ўз эгасига топширилади.





