"Ромеу Бускетсга яхши ўринбосар бўла олади" — Хави

Sherzod Nurmatov
3 авг 2023
Мутахассис танлов қилди.

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Серхио Бускетснинг ўрнини боса оладиган футболчи номини айтди.

"Ориоль Ромеу Бускетсга яхши ўринбосар бўла олади. Мен бу футболчининг имкониятларини яхши биламан, шунинг учун ҳам у билан шартнома имзолашни талаб қилдим. Ромеу етакчилик фазилатларига эга. Бу биз учун ажойиб трансфер", – деди Хави.

Ромеу шу ёзда "Жирона"дан "Барселона"га ўтди.  Трансфер суммаси 3,4 миллион еврони ташкил қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS