"Рома" Жервиньо учун 7 миллион фунт таклиф этмоқда

18 июл 2013, 12:39
Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Руди Гарсия, ўзига “Лиль” орқали яхши таниш бўлган – “Арсенал” ҳужумчиси Жервиньони жамоасида кўрмоқчи, дея хабар беради Daily Mail.
Ивуарлик бу футболчи учун “Бўрилар” 7 миллион фунт атрофида маблағ таклиф қилишмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Канонирлар” ва римликлар футболчи алмашишлари мумкинлиги айтилганди.

Манба: football.kulichki.net