"Рома" "Хоффенхайм" ярим ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2021, 21:36
"Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Флориан Гриллич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Рома" Австрия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди журналист Николо Скира. 

Қайд этилишича, пойтахт клуби ярим ҳимоячининг трансферини келаси ёзда, у эркин агентга айланганда амалга ошириш ниятида.

Грилличнинг "Хоффенхайм" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. У Бундеслиганинг жорий мавсумида 8 ўйинда 3 та сариқ карточка олгани билан мақтана олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›