«Рома» футболчиси: «Элдор ҳозир супер формада»

Khoja
8 мар 2025
«Рома» ярим ҳимоячиси Никколо Пизилли Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

«Элдор ҳозир супер формада. Биз унинг учун жуда ҳам хурсандмиз. Чунки у ажойиб йигит ва ажойиб футболчи», — деб фикр билдирди Никколо.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов жорий мавсум «Рома» сафида 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net