Родриго де Паульнинг янги клуби маълум бўлди

Alisher
16 июн 2021, 10:37
"Удинезе" ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль "Атлетико" ўйинчисига айланади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчи тез орада трансфер олдидан тиббий кўрикдан ўтади.

Олдинроқ маълум бўлганидек, 27 ёшли аргентиналик футболчи 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади. Унинг маоши йилига 3 миллион евро (қўшимча тарзда эҳтимолий бонуслар)ни ташкил этади.

"Атлетико" бонусларни ҳисобга олмаганда, ўйинчининг трансфери учун 35 миллион евро тўлайди.

Де Пауль ўтган мавсум А Серия доирасида ўз жамоасининг атиги 2та ўйинини ўтказиб юборди, аргентиналик барча мусобақаларда 9та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano