Роберт Гай "Навбаҳор" мураббийлари штабига кирди

Narzulla Saydullayev
12 июл 2013, 16:46
Шу йил бошида "Чуст-Пахтакор"да иш бошлаган Роберт Гай иккинчи даврада "Навбаҳор"да ишлайди.
Олган маълумотларимизга кўра Роберт Гай олий лига клубидан таклиф олган ва "Навбаҳор" клубида катта мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди. "Лочинлар" бош мураббийи Мустафо Байрамов ўз лавозимида қолади ва ишлашда давом этади.

Роберт Гай бошчилигидаги "Чуст-Пахтакор" биринчи лиганинг дастлабки босқичида "Шарқ" минтақасида 33 очко билан 4-ўринни олганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia