UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Васл” учрашувига чипталар сотувга чиқарилди  0 07:42Месси 14 маротаба дарвоза тўсинини пойлади, бу эса Ла Лига рекорди  7 07:16Англия Кубоги. 1/4 финал босқичига қуръа ташланди  2 03:18Италия А серияси. “Интер” сафарда “Женоа”га ютқазди, Раноккия автогол муаллифига айланди  5 03:11Ла Лига. “Валенсия”сўнгги дақиқаларда пеналтидан гол уриб, иродали ғалабага эришди  1 02:18"Пахтакор" БААда: 3-кун - назорат ўйинида ғалаба  8 02:10“Қизилқум” футболчилари тест синовларидан ўтишди  2 02:00Olamsport: Қирол қайтди - Федерер яна биринчи ракетка бўлади, канадалик хоккейчилар 8 йил ичида илк бор мағлуб этилди ва бошқа хабарлар  0 01:51Паулиньо Ла Лигада 23 та ўйиндан буён мағлуб бўлмади  7 01:02Германия чемпионати. “Шальке” “Хоффенхайм”ни таслим этди  0 00:54Италия А серияси. “Кьево” сўнгги 10 та учрашувда илк ғалабасига эришди  1 00:45Англия кубоги. Лукакунинг “дубл”и “МЮ”га чорак финал йўлланмасини тақдим этди  6 00:04Жулианонинг голлари “Фенербахче”га йирик ғалабани тақдим этди  1 23:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда  20 23:49Хайнкес фаолияти давомида илк бор қаторасига 13 та баҳсда ғалабага эришди  9

Роберт Гай: «Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш» Янгиликлар

Роберт Гай: «Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш»

Давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади.
Биринчи лигада тўп сураётган “Чуст-Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Роберт Гай иккинчи даврадан бошлаб, “лочинлар”нинг мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Жамоа аъзоларини Тошкентга йўл олишидан олдин Роберт Гай билан суҳбатда бўлдик.

- Роберт Сергеевич, «Навбаҳор» жамоаси билан дастлабки машғулотларни ҳам ўтказдингиз. Жамоа ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай ва қайси чизиқлар кучайтиришга муҳтож кўриняпти?
- Ҳозирдан аниқ бир нарса дейиш қийин. Секин-аста жамоанинг имкониятларини ўрганиб чиқяпман. Ҳаттоки биринчи давра ўйинлари ёзилган дискларни ҳам кўриб чиқишни бошладим. Таркиб билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳимоя ҳамда ярим ҳимояда анча камчиликлар кўзга ташланиб турибди. Наманганда йиғинни тугатгач, Тошкентга кўчиб ўтамиз. У ерда қатор ўртоқлик учрашувлари белгиланган. Жумладан 21 июлда “Насаф” билан, 24 июлда “Қизилқум”га қарши майдонга тушамиз. 27 июлда “Машъал” жамоаси билан куч синашамиз. Ана шу ўйинлардан кейин жамоанинг имкониятлари ҳақида аниқроқ гапиришим мумкин.

- Жамоа таркибига келиб қўшилган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз. Ҳар доимгидек, «Навбаҳор» яна трансфер дарчасининг энг фаол қатнашчиларидан бири бўлади чоғи. «Навбаҳор»га олий лигада тўп сураётган таниқли ўйинчилар келаётгани ҳақида миш-мишларнинг бири тугаса, иккинчиси бошланяпти. Бугунги кунга қадар жамоага кимлар келиб қўшилди?
- Ҳозирда «Навбаҳор» таркибида янги ўйинчилар у қадар кўп эмас. “Чуст-Пахтакор”даги фаолиятим орқали ўзимга яхши таниш бўлган ва ўйин савияси юқори эканлигига ишончим комил уч нафар футболчини чақирдим. Булар Мирзоҳид Маҳкамов, Фарруҳ Йўлдошев ва Бобур Расуловлар. Уларни асосий таркибга кириш учун кечадиган рақобатни кучайтира олишларига шубҳам йўқ.

- Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан Тимур Жўраевнинг таклиф этилгани ростми?
- Бу масала юзасидан аниқ бир нарса дейиш қийин. Ҳозирда жамоа раҳбарияти Тошкентда бир неча футболчилар билан музокара ўтказишяпти. Лекин, «Навбаҳор» таркибига келиб қўшилмаган футболчилар билан боғлиқ ҳолатларни шарҳлаш мураккаб.

- Ҳозирда машғулотларда қатнашаётган Аюбхон Ғаппаров билан шартнома имзоландими?
- Йўқ, ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмади. Ҳозирча йиғинга таклиф этилганларнинг ўйинларини диққат билан кузатиб турибмиз.

- Келгуси йиғин демак, Тошкентда бўлиб ўтади?
- Ҳа, 20 июл куни Тошкентга жўнаб кетамиз ва 28 июлгача у ерда тайёргарликни давом эттирамиз.

- Роберт Сергеевич, Сиз билан суҳбат чоғида собиқ жамоангиз “Чуст-Пахтакор” ҳақида тўхталиб ўтмасдан иложи йўқ. Чустликлар биринчи лигада биринчи босқични муваффақиятли якунлаб, иккинчи босқичда олий лига йўлланмалари учун курашни давом эттириш имкониятини қўлга киритишди. Жамоанинг ўз ўйин услубига эга бўлишида, таркибнинг шаклланишида катта меҳнатингиз ётибди. Улардан айрилиб, бошқа жамоага ўтиш оғир бўлгандир?
- Ҳақиқатдан ҳам Чустни тарк этиш жуда оғир бўлди. Шуни унутмаслик керакки, футболда ҳар бир мураббий янада юқори даражада фаолият олиб боришни орзу қилади. Шунинг учун «Навбаҳор»дан тушган таклиф ўзига тортди. Олий лига барибир олий лига. Чуст ҳалқидан жуда миннатдорман. Доимо қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоа билан ўтказган сўнгги ўйинимда олқишлар билан кузатиб қўйишди. Бундай ҳурмат эҳтиромдан кўзларимга ёш келди. “Чуст-Пахтакор” мутасаддиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдиришни истардим. Чунки улар Чустда натижа кўрсата олишим учун барча шароитни таъминлаб беришди. Ўйлайманки, Чустликлар «Навбаҳор»га ўтиш қароримни тўғри тушунишади ва хафа бўлишмайди. “Чуст-Пахтакор” бундан кейин ҳам мухлисларини хурсанд этишда давом этишига ишонаман.

- «Навбаҳор» варианти қачон ўртага чиқди?
- 9 июл куни биринчи лигада сўнгги ўйинимизни ўтказгач, менга илк бор бу мавзуда мурожаат бўлди. Эртасига «Навбаҳор» раҳбарлари билан кўришиб, ўзаро келишувга эришдик.

- Жамоа олдига иккинчи даврада қандай вазифа белгилаб қўйилди?
- «Навбаҳор» биринчи даврадан кейин саккизинчи ўринда турибди ва вазифа, ўз-ўзидан, юқорироқ поғонага кўтарилиш. Асосий мақсадимиз, кучли таркиб шакллантириб, жамоавий, ҳужумкор, томошабинларга ёқадиган футбол намойиш этиш. Агар яхши ўйин намойиш этадиган бўлсак, натижа ўз-ўзидан келади. Жамоага таништириш чоғида ўйинчиларга иккита талабни қўйдим. Биринчиси, кучли тартиб-интизом бўлса, иккинчиси футбол биринчи навбатда томошабинлар учун эканлигини ҳеч унутмаслик. Шундай ҳоллар бўладики, жамоа чиройли, ҳужумкор ўйин кўрсатади, бироқ ўйинни бой бериши мумкин. Агар томошабин ўйинчилар майдонда бор кучлари билан уларни хушнуд этишга ҳаракат қилишганини сезса, мағлубиятга ҳам қарамай, жамоасини олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди. Майдонда ҳиссиёт билан ўйнаш керак.

- Мураббий Роберт Гайни бошқалардан ажратиб турувчи ўйин тактикаси қандай?
- Мен учун ҳар қандай тактика, ўйин ташкил этиш усулининг бошида чиройли футбол ётади. Юқорида айтиб ўтдим, ўйин яхши бўлса, натижа ҳеч қаёққа қочиб кетолмайди. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоанинг қаерда ўйнаши, ким билан ўйнашига қараб улар ўзгариб туриши мумкин. Қайтариб айтаман, «Навбаҳор» мухлисларини хурсанд қиладиган ёрқин, чиройли футбол намойиш этишни мақсад қилиб қўйдик.
 
“Аср футболи” газетасидан олинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. “Реал” иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль
 ЕЧЛ. “Реал” иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль
ЕЧЛ доирасида нимчорак финал босқичидан ўрин олган ўйинда “Реал”...  938
Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинчалик янги бош мураббийи маълум Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинчалик янги бош мураббийи маълум
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан...  495
Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик...  242
Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда? Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?
Хабарингиз бор, кеча ЎФА расмий сайти ўтган йил футболчилик...  200
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг