

«Мен Голландияда эканлигимда матбуот «Бавария»нинг янги мураббийи борасида кўплаб миш мишларни чоп этди.
Аммо ҳеч ким Хайнкеснинг исмини ёзмади. Унинг қайтиши мен учун сюрприз бўлди. У қайтганидан жуда бахтлиман», — дейди Роббен.
72 ёшли мураббий Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллади ва мавсум охирига қадар жамоани бошқаради.




