Роббен: "Рақиб ўта ҳимоявий ўйин кўрсатди"

2 апр 2014, 02:54
"Бавария" вингери Арьен Роббен ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Манчестер Юнайтед" ўта ҳимоявий ўйин кўрсатди. Шунга қарамай ўйинни ёмон кечмади. Рақиб фақат қарши ҳужумларда ҳаракат қилишга уринди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳисобни тенглаштирганимизни ҳисобга олсак, натижани ёмон деб бўлмайди. Кейинги ҳафтада ҳаммасини ўз жой-жойига қўямиз.


Манба: sports.ru