Роббен жароҳатидан қутилди ва "Боруссия"га қарши ўйнаши мумкин

Aslanov Jasurbek
29 сен 2015, 16:41
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши ўйинда ярим ҳимоячи Арьен Роббенни майдонга тушириши мумкин.

Голландиялик футболчи жароҳатидан қутилди ва учрашувларга тайёр.

Роббен Исландия терма жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди.

"Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги баҳс 4 октябрда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com