Роббен: "Жамоамизда ажойиб характер бор"

Tolibjon Qosimov
16 фев 2017, 11:34
ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Бавария" - "Арсенал" учрашувидаги биринчи гол муаллифи Арьен Роббен ўйин ҳақида гапириб ўтди.
"Бугун ҳаммаси бунчалик яхши чиққанидан бироз ажабландим. Лекин, бошқа тарафдан биз бундай ўйинга муносибмиз. Бизнинг жамоамизда ажойиб характер бор. Ҳисобни тенглаштирган гол бўлмаслиги керак эди. Умумий қараганда биз бутун ўйин давомида вазиятни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда жуда чиройли голларни урдик", - дейди Роббен.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbayern.de