Ривалдо Винисиус ва Мбаппе даражасидаги футболчи номини айтди

Mirjalol Normatov
4 окт 2024
Собиқ футболчи Ривалдо "Барселона" хавбеки Ламин Ямални мақтади.

"У ақлбовар қилмас футболчи. Ёшлигига қарамасдан унинг ўйинларидан завқ оляпман. Унинг даражаси жуда баланд. Уни Мбаппе ва Винисиус даражасида деб ҳисоблайман.

Характерини ҳисобга олсак, унда ҳали кўрсатадиган нарсалари жуда кўп. У узоқ, узоққа боради. Ямалга қарасангиз, доимо қувноқ кайфиятда футбол ўйнаётганини кўришингиз мумкин.

У футболдан завқ олмоқда. Евродаги ғолиблигини инобатга олсак, келажакда у катта футболчи бўлишини кутяпман. Бунга ишонаман", - деди "Барселона" ва "Бунёдкор" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal